Президент Бухоро тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди

Бухоро Тиббиёт институтининг янги биноси 900 ўринли бўлиб бугунги кунда у ерда 9 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 11 август куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди.
Янги тиббий мажмуа 900 ўринли ўқув биноси, 200 ўринли клиника, симуляция ўқув маркази, виварий, спорт зали, 1 минг 200 ўринли талабалар ётоқхоналари ва ошхонани ўз ичига олган. Унинг ичида Иммунология ва инсон геномикаси институти филиали ҳам ташкил этилган.
Шавкат Мирзиёев Бухоро тиббиёт институтининг янги бионосини бориб кўрди
Бугунги кунда институтда 9 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Булар даволаш, педиатрия, стоматология, олий ҳамширалик иши, тиббий педагогика, тиббий профилактика, тиббий биология, халқ табобати ва фармация.
- Бу Янги Ўзбекистонга муносиб олийгоҳ бўлди. Энди у илми билан халқимизга хизмат қилиши керак. Юртимизда Тиббиёт академияси, ихтисослашган илмий марказлар, ҳудудларда институтлар бор. Бу илмий салоҳият қандай қилиб халққа етиб боради? Бунинг учун уларни ҳудудларга бириктириш, соғлом тиббий-ижтимоий муҳит яратиш керак. Масъул маҳалласида касалликлар камайишига қараб, мутахассисларга устама бериш мумкин. Образли айтганда, профилактика нуқтаи назаридан 36 миллион аҳоли устида “соябон бўлиш” керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Айтиш жоизки, янги бино қурилмасдан олдин, ушбу таълим маскани ўтган асрнинг 50-60-йилларида қурилган биноларда ва тарқоқ жойлашган эди. Ўзининг клиникаси ҳам йўқ эди.
Шу билан президентнинг Бухоро вилоятига ташриф якунланди, Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро тиббиёт институтининг янги бионосини бориб кўрди