ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Украинага ёрдам учун бирлашган ва унга қурол-яроғ етказиб бераётган Ғарб мамлакатлари ҳатто биргаликда Россияни жанг майдонида енга олмайди. Бу ҳақда Сербия президенти Александар Вучич “Happy TV” телеканали эфирида маълум қилди.
“Ғарб ҳатто бор кучи билан Россияни жанг майдонида енга олмайди. Бироқ менинг Россия жанг майдонида бирор нарсага эришишига, у сиёсий жиҳатдан бирор нарсага эга бўлишига ҳам ишончим комил эмас. Шу боис энг мақбул вариант тезроқ сулҳ тузишга эришишдир”, - деди Сербия раҳбари.
Вучичнинг таъкидлашича, у араб давлатлари томонидан Москва ва Киев музокаралари тўғрисидаги ташаббусларни диққат билан кузатиб боради. Сербия етакчиси Вашингтон манфаатларига ҳам жавоб берадиган сулҳ жаҳон иқтисодиётини ҳам барқарорлаштиришига имкон беради деб ҳисоблайди.