ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Юнусобод туманидаги айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар берди "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Юнусобод туманидаги айрим маҳаллаларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча бўлмайди.
Қуйидаги манзилларда соат 14:00 дан 16:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Юнусобод тумани - "Катта Ҳасанбой", "Шарқ ҳақиқати" ва "Ислом обод" МФЙларининг айрим кўчалари.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.