ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Хитойнинг “China Southern Airlines” авиакомпанияси Урумчи – Самарқанд авиақатновини очмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 9 август куни, Транспорт вазирлигида “China Southern Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Урумчи – Самарқанд янги йўналишини очиш, “Uzbekistan Airways” АЖ билан “код-шер” тижорат шартномаси бўйича рейсларни амалга ошириш ва Пекин-Тошкент йўналишида частоталарни ҳафтасига 4 мартагача ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек Транспорт вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мавжуд квоталар ва жорий йилнинг октябрь ойида Пекин шаҳрида икки мамлакат авиация ҳокимияти ўртасида музокаралар ўтказилишини муҳокама қилди.