Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қирувчилари Украина ҚКнинг 10 дан ортиқ объектига зарба берди

Мудофаа вазирлиги: Россиянинг Су-34 қирувчилари уч йўналишда Украина Қуролли кучларининг 10 дан ортиқ объектига зарба берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россиянинг Су-34 қирувчи-бомбардимончилари уч йўналишда Украина Қуролли кучларининг 10 дан ортиқ объектига зарба берди, деб маълум қилди “Юг” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Вадим Астафьев РИА Новостига.

"Жанубий кучлар гуруҳининг Су-34 қирувчи-бомбардимончилари экипажлари Украина Қуролли кучларининг Лисичанск, Соледар-Артёмовск ва Александр-Калиновск йўналишларидаги 10 дан ортиқ объектларига зарба беришди", — деди у.

Бундан ташқари, Россиянинг ҳужум авиацияси Белогоровка, Веселое ва Авдеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман шахсий таркибини йўқ қилди, армия авиацияси вертолётлари экипажлари танкга қарши бошқариладиган ракеталарнинг зарбалари билан Курдюмовка ва Клешчеевка (ДХР Артёмовск тумани) ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг зирҳли техникасини йўқ қилди.