Қирғизистонда 2027 йилдан полиэтилен пакетлардан фойдаланиш тақиқланади

2027 йил 1 январдан Қирғизистонда полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, сотиш ва бепул тарқатиш тақиқланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Қирғизистонда 2027 йилдан бошлаб полиэтилен пакетлардан фойдаланиш тақиқланади, дея хабар берди Sputnik Қирғизистон.
Айтилишича, 2027 йил 1 январдан Қирғизистонда полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, сотиш ва бепул тарқатиш тақиқланади. Мамлакат президенти тегишли қарорни имзолаган.

"Пакетларни сотганлик учун 3000 сом жарима солинади. Уларни текинга тарқатган савдогарлар аввало огоҳлантирилади, яна такрорласа, минг сом жаримага тортилади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Қирғизистон парламенти бир марталик елим пакетларни мамлакатга олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Унда 2024 йил 1 январдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш тақиқланиши, келгуси йилнинг 1 июнидан эса дўконларда сотиш ва беришга тақиқ жорий этилиши айтилган.