ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, мамлакатда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.