МДҲ ўйинларида ўзбекистонлик уч ака-ука эркин курашчилар совриндор бўлди

Ўзбекистон делегациясининг кечаги медаллари 1 та олтин ва 7 та бронзани ташкил этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Беларусда II МДҲ ўйинлари давом этмоқда. Кеча, 9 август куни, эркин кураш баҳсларида ака-ука Чўлибаевлар совриндорлар қаторидан жой олишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистон делегациясининг кечаги медаллари 1 та олтин ва 7 та бронзани ташкил этмоқда. Батафсил:
Олтин медаль:
Шерзод Поёнов (-92 кг, эркин кураш).
Бронза медаль:
Камондан отиш бўйича эркаклар терма жамоаси;
Камондан отиш бўйича микс терма жамоаси;
Гандбол бўйича аёллар терма жамоаси;
Жавоҳир Чўлибаев (-65 кг, эркин кураш);
Жафар Чўлибаев (-74 кг, эркин кураш);
Далер Чўлибаев (-79 кг, эркин кураш);
Ажинияз Сапарниязов (-97 кг, эркин кураш).
4 августдан бошлаб Беларусь пойтахти Минск шаҳрида II МДҲ спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда 9 давлатдан уч мингдан ортиқ спортчи 16 та олимпия, 5 та ноолимпия спорт турлари бўйича беллашмоқда.
Мусобақада 313 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиляпти. Мусобақа 14 августга қадар давом этади.