ЕОИИга аъзо барча давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ошди

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо барча давлатларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ўсиши кузатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш ҳажми 2,9 фоизга ошди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси хабар берди.
Қайд этилишича, Иттифоққа аъзо барча давлатларда ўсиш кузатилди. Унга кўра, шу йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 фоизга ошди.
Чорвачиликда 2022 йилнинг шу даврига нисбатан қуйидагича ўсиш кузатилди:
чорва моллари ва паррандалар (тирик вазнда) 2,6 фоиз;
сут 3,4 фоиз;
тухум 1,7 фоиз.
Арманистондан ташқари, ЕОИИга аъзо барча давлатларда чорва моллари ва парранда гўшти (тирик вазнда) ва сут ишлаб чиқаришнинг ўсиши қайд этилди. Тухум ишлаб чиқаришнинг максимал ўсиши Қирғизистонда, камайиши Беларусда кузатилди.