ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида зиёрат шароитлари кенгайтирилади, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
© Пресс-служба президента Узбекистана
"Қуръон оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди", дейилади хабарда.
Диний уламо билан суҳбатда ёшлар таълим-тарбияси, ислом маърифати ҳақида сўз борди. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бандлигига кўмаклашиш, муҳтож оилаларни алоҳида меҳр-эътиборга олиш муҳимлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мажмуа атрофида режалаштирилаётган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаси кўриб чиқилди.
"Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлакни тиклаш, Дониёлбий мадрасасини таъмирлаш, таҳоратхона ва музей барпо этиш кабилар мўлжалланмоқда", дейилган хабарда.
Давлат раҳбари зиёрат туризми учун шароитларни кенгайтириш, хориждан Бухорога тўғридан-тўғри қатновлар ва меҳмонхона ташкил этиш, қабристонни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Ташриф давомида саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, мамлакатда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.