ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Бугун, 10 август куни, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкентнинг Бектемир, Олмазор ва Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, шу муносабат билан баъзи маҳалла ва кўчаларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.
Олмазор туманида соат 10:00 дан 18:30 гача:
“Қизғалдоқ” МФЙда қисман.
Сергели туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:
“Номданак” МФЙда қисман;
“Қўшқўрғон” МФЙда қисман.
Бектемир туманида соат 14:00 дан 17:00 гача:
“Мажнунтол” МФЙда қисман;
Роҳат кўчасида қисман;
Чексарой кўчасида қисман;
Бардонкўл кўчасида қисман;
Мотуридий кўчасида қисман.