Америкалик боксчи исмини Владимир Путин шарафига ўзгартирди

Боксчи исмини Кевин Владимирович деб ўзгартиришга қарор қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Жаҳон бокс кенгаши (WBC) талқинига кўра жаҳон чемпиони унвонига собиқ даъвогар америкалик Кевин Жонсон исмини Владимир Путин шарафига ўзгартирди ва бундай қарор қабул қилишининг сабабини тушунтирди.
Жонсон исмини Кевин Владимирович деб ўзгартиришга қарор қилган.
“Владимир Путинга илтифот кўрсатиш учун исмимни ўзгартиришга қарор қилдим. Энди менинг исмим Кевин Владимирович – Владимир Путин шарафига. Энди мен 100 фоиз, ҳазилларсиз, 100 фоиз русман”, - деган Жонсон “Известия” нашрига берган интервьюсида.
“Жуда мамнунман! Бундан яхшиси бўлмайди. Унинг куч-ғайратини ҳис қилмасдан бўлмайди”, - деди боксчи “Матч ТВ” телеканалига берган интервьюсида.
Жонсон 43 ёшда. Профессионал фаолияти давомида 58 та жанг ўтказган. Шулардан 35 тасида (19 та нокаут билан) ғалаба қозонган, 21 тасида мағлуб бўлган ва 2 тасини эса дуранг билан якунлаган. Жонсон 2019 йилда WBC жаҳон чемпиони унвони учун кечган баҳсда Виталий Кличкога мағлуб бўлган. Шу йилнинг апрель ойида у Путинга Россия фуқаролигини олиш истаги борлигини айтиб, мурожаат қилган эди.