Хивада биринчи этноспорт фестивали сентябрда бўлиб ўтади

Ичан қалъада бўлиб ўтадиган тадбирда халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ва ҳунармандчилик кўргазмалари ўрин олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Хивада сентябрь ойида илк этноспорт фестивали бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.

"Илк фестивални жорий йил 7-10 сентябрь кунлари Ичан қалъада ўтказиш режалаштирилмоқда. Унинг доирасида халқ ўйинлари ва спорт мусобақалари, ҳунармандчилик кўргазмалари, қовун сайли, ош пишириш чемпионати, саҳналаштирилган дастурлар бўлиб ўтади", - дейилади хабарда.

Президент фестивалга юқори даражада тайёргарлик кўриш, иштирокчилар ва туристларга барча қулайликларни яратиш, Хива шаҳрида “Халқаро этнофестиваль боғи”ни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2022 йил 25 майда қабул қилинган эди. Унда, жумладан, Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро этноспорт фестивали ўтказилиши белгиланган.
У Шавката Мирзиёева прошло совещание посвященное спорту