ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Энди хавфли юкларни транзит ташиш учун рухсатнома электрон шаклда берилади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Республика ҳудудидан транзит ўтувчи хавфли тоифага киритилган юкларга онлайн рухсатнома бериш мақсадида “Хавфли юк” ахборот тизими ишлаб чиқилди.
“Натижада хавфли юкларни транзит ташиш учун рухсатномаларни бериш анъанавий кўринишдан электрон шаклга ўтказилди”, - дейилади хабарда.
Тегишли рухсатнома талабгорлари мазкур ахборот тизими орқали ариза юборишлари мумкин.
“Тизим орқали аризачи мурожаат йўллагандан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда ариза кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар асосида рухсатнома тизим томонидан тақдим этилади”, - дея қўшимча қилинган хабарда.
Рухсатнома бланкасини тизим орқали онлайн юклаб олиш мумкин.