ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкентда Денис Мацуевнинг яккахон концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи саҳнасида 23 октябрь куни Денис Мацуевнинг “Яна бир бор. Генделдан Раҳманиновгача” номли яккахон концерти ўтказилади.
“Мацуев ўз концертида Бетҳовен, Шуберт, Шопен, Мошковский, Пуленк, Чайковский ва, албатта, Сергей Раҳманиновнинг тож асарларини ижро этади”, - дейилади хабарда.
Денис Мацуев ажойиб пианино созандаси, рус фортепиано мактаби анъаналарининг давомчисидир. Мацуевнинг чиқишлари концерт дастурларининг бир зайлдаги олий сифати, илғор пешқадамлиги ҳамда бадиий талқинларнинг теранлиги билан алоҳида ажралиб туради.