Бугун ўзбекистонлик футзалчилар Озарбайжон жамоасига қарши ўйнайди

Ўзбекистон Россия билан дурранг ўйнади, бугун озарбайжонлик футзалчилар билан ўйин ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун ўзбекистонлик футзалчилар Озарбайжон жамоасига қарши ўйнайди. Бу ҳақда II МДҲ ўйинлари ташкилотчилари хабар берди.
Беларусда II МДҲ ўйинлари давом этмоқда. Бугун Минскдаги “Уруче” спорт саройида Беларусь– Қирғизистон, Ўзбекистон– Озарбайжон ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент вақти билан соат 18:30 да Ўзбекистон Озарбайжонга қарши ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон–Россия ўйинлари ўтказилган эди. Унда икки мамлакат спортчилари дурранг натижа қайд этишди.
МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. МДҲ ўйинларида 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этмоқда.