"Харитадан йўқоласиз": Зеленскийнинг Россия ҳақидаги баёноти қандай қабул қилинди

Украина президенти яқинда берган интервьюсида “Россия дон битимидан чиққанидан кейин Қора денгиздаги дон йўлагини беркитишда давом этса, кемаларсиз қолиши мумкин” деб таҳдид қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Twitter фойдаланувчилари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг “Россияни кемаларисиз қолиши мумкин” деган баёнотини танқид қилишди, дея ёзади РИА Новости.
“Қўл-оёғи боғланган ва умидсизликка тушган одам”, — деб ҳисоблайди фойдаланувчилардан бири.
“Агар у ўз таҳдидини амалга оширишга уринса, унинг мамлакати харитадан йўқ бўлиб кетади”, — деб изоҳ ёзган яна бир фойдаланувчи.
“Эҳтимол, бундай баёнотлар қилишдан олдин жуда кўп оқ кукун қабул қилган”, — деб истеҳзо қилган яна бири.
“Гиёҳвандлик – ёмон иллат”, — деб изоҳ қолдирганлар ҳам бўлган.
“Зеленский ёвуз инсон ва ўн минглаб қурбонлар учун жавобгардир”, – деб хулоса қилишди фойдаланувчилар.
Украина президенти Аргентинанинг “Nacion” нашрига берган интервьюсида “Россия дон битимидан чиққанидан кейин Қора денгиздаги дон йўлагини беркитишда давом этса, кемаларсиз қолиши мумкин” деб таҳдид қилди.
Дон битими 18 июль куни тўхтатилди, Туркия, Украина ва БМТ га Россия битимни узайтирилишига қарши эканлиги ҳақида хабар берди. Президент Владимир Путин аввалроқ БМТ нинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Россия билан келишув шартлари бажарилмаганини, чунки Ғарб давлатлари ўз ваъдаларини бажармоқчи эмаслигини таъкидлаган эди. Путин Ғарб Украина донининг катта қисмини ўз давлатларига экспорт қилганини ва келишувнинг асосий мақсади – муҳтож мамлакатларга, жумладан Африка мамлакатларига етказиб бериш эса ҳеч қачон амалга ошмаганини бир неча бор таъкидлаган.