ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. АҚШ Давлат департаментининг Россия гўёки Украинага оид мулоқотдан бош тортгани ҳақидаги баёноти ёлғон ва уйдирмадир. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Захарова Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэттю Миллернинг “ҳозир Россия билан ҳеч қандай тинчлик музокаралари олиб борилмаяпти, чунки Россия сулҳ тўғрисидаги мазмунли мулоқотга қўшилишдан бош тортди” деб айтган сўзларига эътибор қаратган.
“Қандай ёлғончилар-а! Ўзлари Зеленскийга (Украина президенти – таҳр.) 2022 йил апрелида музокараларни бас қилишни айтишганини жуда яхши билишади, ўзлари Киев режими 2022 йил сентябрида Россия билан тинчлик музокараларини тақиқлаши ташаббускори бўлишган, ўзлари бир йил музокаралар фурсати эмас деб бир неча бор ошкора маълум қилишган, барибир Россияни айблашмоқда”, - дея муносабат билдирган Захарова Миллер баёнотига.