ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг йўқотилган ерларни қайтариш ҳақидаги барча баёнотлари асоссиз, чунки мамлакат аллақачон бутунлай мағлуб бўлиш арафасида, деди америкалик радио бошловчи Гарланд Никсон ўзининг YouTube каналида.
“Зеленскийнинг Донбасс ва Қримнинг қайтарилиши ҳақидаги сўзлари қуруқ гап. Бу ҳеч қачон содир бўлмайди. Буни бутун дунё билади”, — дея изоҳ берди у Украина президентининг нутқига.
Никсон, шунингдек, Россия авиацияси ва денгиз флоти дунёдаги энг яхшилар қаторида эканлигини, шунинг учун бундай кучларга эга бўлмаган Украинанинг муваффақиятга эришиш имконияти мутлақо йўқлигини таъкидлади.
“Умуман, нима учун Украинага F-16 керак? Унга ҳеч нарса ёрдам бера олмайди. Руслар Украинани шоҳ ва мот қилишди”, — дея хулоса қилди журналист.
4 июнь куни Украина Қуролли кучлари Запорожье, Жанубий Донецк ва Артёмовск йўналишларида НАТО томонидан тайёрланган ва Ғарб техникаси билан қуролланган жанговар бўлинмалар билан қарши ҳужумга ўтди. Россия президенти Владимир Путин Украина қўшинларини олдинга силжишга уринишлари барбод бўлганини, душман тўхтатилиб, дастлабки позицияларига қайтарилганини таъкидлади.