ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Айтилишича, Зангиота тумани ҳокими лавозимига Эркин Рустамов тайинланди. Рустамов Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашининг қарори билан мазкур лавозимга тайинланди.
У лавозимга тайинлангунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эркин Рустамов 1984 йили Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йил Тошкент давлат техника Университетининг бакалавр ҳамда 2007 йил мазкур олийгоҳнинг магистратураларини тамомлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби.