ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Туркиянинг "Cengiz Holding" компанияси бошқаруви раиси Мехмет Женгиз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида қуввати 500 мегаваттдан зиёд бўлган яна бир электр станция қурилишига старт берди.
Маълумот учун, бугунги кунда Туркия компанияси иштирокида Ўзбекистонда иккита лойиҳа муваффақиятли якунланди – Тошкент ва Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 460 мегаваттли замонавий электр станциялар ишга туширилди.
Бундан ташқари, "Cengiz Holding" компанияси томонидан умумий қиймати 5 миллиард доллардан зиёд бўлган янги лойиҳаларни амалга ошириш режалари тақдимот қилинди.
Улар орасида автомобиль йўллари ва туннелларни модернизация қилиш ва қуриш, геология-қидирув ишларини бажариш ва истиқболли фойдали қазилма конларини ўзлаштириш, энергетика инфратузилмасини давлат-хусусий шериклик шартларида бошқариш каби лойиҳалар бор.
Шавкат Мирзиёев принял главу турецкой компании
© Пресс-служба президента Узбекистана