Жанубий Осетияда 2008 йилда ҳалок бўлган Россия тинчликпарварлари хотираси ёдга олинди

2008 йил 8 августга ўтар кечаси Грузия Жанубий Осетияга қуролли ҳужум уюштирган эди. Беш кун давом этган жанговар тўқнашувлар оқибатида мингдан зиёд киши ҳалок бўлди, шулардан 72 нафари росссиялик ҳарбийлар
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Жанубий Осетияда 2008 йилда Россия тинчликпарвар кучлари батальони жойлашган жойда ҳудудда хотирлаш маросими бўлиб ўтди.
Цхинвалда 2008 йил августида биринчилардан бўлиб Грузия армиясининг зарбасига дучор бўлган Россия тинчликпарвар кучлари ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Улар бўлган бино куйиб кул бўлган эди, деб хабар бермоқда Sputnik Жанубий Осетия.
Хотира маросими ҳарбий оркестр садолари остида бўлиб ўтди. Унда Жанубий Осетия президенти Алан Гаглоев, Россия элчиси Марат Кулахметов, Абхазия элчиси Алан Елбакиев, собиқ президетлар Людвиг Чибириб ва Леонид Тилилов ҳамда ҳукумат аъзолари, депутатлар, ҳарбийлар иштирок этишди.
2008 йил 8 августга ўтар кечаси Грузия Жанубий Осетияга қуролли ҳужум уюштирди. Россия ўша пайт кўпчилигини Россия фуқаролигини қабул қилган республика фуқаролари ва минтақада 1992 йилдан буён бўлган тинчликпарвар кучларини ҳимоя қилди. Беш кун давом этган жанговар тўқнашувлар оқибатида мингдан зиёд киши ҳалок бўлди, шулардан 72 нафари росссиялик ҳарбийлар. Россия Грузия ҳарбийларини минтақадан сиқиб чиқарди. 2008 йил 26 август куни Россия Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олди.