ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига Алишер Халилов номзоди тасдиқлади.
Алишер Халилов 1984 йилда Қўрғонтепа туманининг Дардоқ қишлоғида туғилган. 2004 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий мактабни тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида бир неча саноат корхоналарида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келган.