ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Россия армияси Украина Қуролли кучлари (УҚК) Донбассга юборган илғор махсус кучларни йўқ қилди, бу уларга фронтни ёриб ўтиш ва украиналикларни сиқиб чиқариш имконини берди. Бу ҳақда "Forbes" шарҳловчиси Девид Экс маълум қилди.
“Денгиз пиёда аскарларининг барча илғор бригадаларини бир вақтда жойлаштириш <…> катта хавф туғдиради. <…> Ҳеч бир бўлинма дам олиш, таъмирлаш ишлари ва янги аскарларни ёллаш учун танаффуслар қилмай тўхтовсиз жанг қила олмайди. УҚКнинг денгиз пиёда аскарлари охир-оқибатда алоқа чизиғидан чекинишига тўғри келади. Улар буни қилганда эса, самарасизроқ бригадалар билан тўлдирилган қисмларгина қолади”, — дейди муаллиф.
Экс сўзларига кўра, бу Россия қўшинларига қарши ҳужумга ўтиш ва бу ҳудудда Украина қўшинларининг мудофаасини ёриб ўтиш имконини беради.
4 июнь куни Киев Запорожье, Жанубий Донецк ва Артёмовск йўналишларида НАТО томонидан тайёрланган ва Ғарб техникаси билан қуролланган жанговар бригадалар билан қарши ҳужумга ўтди. Шунга қарамай, Украина армияси фронтнинг ҳеч бир йўналишида муваффақият қозона олмади ва катта йўқотишларга дуч келди.
Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 26 ва 27 июль кунлари рус қўшинлари Орехово йўналишида душманнинг кенг кўламли ҳужумини бартараф этган. Унинг сўзларига кўра, УҚК у ерда 400 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 60 дан ортиқ техникани, жумладан, Германиянинг учта "Leopard" танки ва Франциянинг иккита танкини йўқотган.