Туркиянинг Деринже порти яқинида портлаш юз берди — видео

Туркия ғарбидаги Мармара денгизидаги Деринже порти яқинида портлаш содир бўлди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Туркия ғарбидаги Мармара денгизидаги Деринже йирик савдо порти яқинида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда IHA ахборот агентлиги.
ОАВ маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий вақт билан 14:40 атрофида Истанбулдан шарқда жойлашган Кожаели вилоятида содир бўлган. Портлаш яқин атрофдаги Ғолжук шаҳрида ҳам сезилган.
CNN Turk телеканали маълумотларига кўра, портлаш кемага дон ортиш вақтида, элеваторлардан бирида содир бўлган.
“Элеваторлар мунтазам равишда текширилади, портлаш сабаблари аниы эмас. Расмийлар газ сиқилиши туфайли портлаш содир бўлиши мумкинми ёки йўқлигини ҳали маълум қилгани йўқ”, — деди телеканал мухбири.
Шаҳар мэри портлаш оқибатида бир нечта элеваторлар шикастланганини тасдиқлади, ҳозир улар ғалладан озод қилинмоқда. Унинг сўзларига кўра, портнинг контейнер қисмига зарар етмаган.
Туркия матбуоти ҳам тўрт нафар ярадор, уларнинг аҳволи яхши эканини хабар қилмоқда. РИА Новости агентлигининг Сафипорт порт операторидаги манбасига кўра, ҳодиса порт ишига таъсир кўрсатмаган.
Портлаш порт яқинида содир бўлган, бу ерда ҳеч нарса содир бўлмаган – портлаш ҳам, ёнғин ҳам содир бўлмаган”, — деди манба.
Портлашдан кейин тутун булутлари шаҳарнинг турли қисмларидан кўринмоқда, ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам хизматлари, шунингдек, терроризмга қарши отрядлар ўз жойларига жалб қилинган.