ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 7 августдаги тегишли қарори билан иқтисодиёт ва молия вазирлигида айрим раҳбар ходимлар лавозимга тайинланди ва айримлари лавозимидан озод этилди, деб хабар берди ЎзА.
Хусусан,
Илҳом Норқулов Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 2023 йил февралдан буён вазир ўринбосари эди.
Аҳадбек Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланган, бунга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари эди.
Абдулазиз Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори эди.
Отабек Фозилкаримов вазир ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари эди.
Бобур Хўжаев вазир ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар Президент Администрациясида шўъба мудири бўлган.
Жасур Қаршибоев ҳам вазир ўринбосари этиб тайинланган. Тайинловга қадар вазирликда Давлат ички ва ташқи қарз департаменти директори бўлиб ишлаган.
Мурод Отажонов Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Шунингдек, иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари Эркин Рустамов ҳамда Дилшод Султонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, 3 август Жамшид Қўчқоров бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланган эди.