Эрон авиакомпанияси Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Жорий йил 9 август куни Теҳрон — Тошкент — Теҳрон йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейси амалга оширилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Эроннинг “Qeshm Air” авиакомпанияси Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Жорий йил 9 август куни Теҳрон — Тошкент — Теҳрон йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейси амалга оширилиши режалаштирилган. Рейслар ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.
“Qeshm Air” — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, 1993 йилда ташкил этилган ҳамда маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.