BRICS кенгаяди: 23 давлат расман қўшилиш истагини билдирди

Жанубий Африка ташқи ишлар вазири Пандор айтишига кўра 23 давлат раҳбарлари расман БРИКСга қўшилиш истагини билдирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. 23 та давлат етакчилари расман БРИКСга қўшилиш истагини расман билдирди, деди Жанубий Африка ташқи ишлар вазири Наледи Пандор брифингда.

“Биз 23 давлат раҳбарларидан БРИКСга аъзо бўлиш бўйича расмий қизиқиш билдириш ва ундан ҳам кўпроқ БРИКСга аъзо бўлиш имкониятлари ҳақида норасмий сўровларни олдик”, - деди дипломат.

Бу давлатлар қаторида Жазоир, Аргентина, Бангладеш, Баҳрайн, Беларусь, Боливия, Куба, Миср, Эфиопия, Гондурас, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Кувайт, Марокаш, Нигерия, Фаластин, Саудия Арабистони, Сенегал, Таиланд, Бирлашган Араб Амирликлари, Венесуэла ва Вьетнам бор.
Наледининг қўшимча қилишича, юқори қизиқиш БРИКСнинг Глобал Жануб мамлакатлари манфаатларини ҳимоя қилувчи етакчи ташкилот сифатидаги мақомини тасдиқлайди.
2022 йилда БРИКС ташкилотни янада инклюзив қилиш учун аъзо давлатлар сонини кенгайтиришини эълон қилган эди. Хусусан, Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби камида 19 та давлат иқтисодий блокка кириш истагини билдирган.
Жанубий Африканинг Москвадаги элчиси Мзувукиле Макетука РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтганидек, ассоциациянинг барча аъзолари кенгайишни олқишлайди, бироқ янги аъзоларни қабул қилиш усулларини аниқлаш зарур ва бу масалани биргаликда ҳал қилиш керак.
Бугунги кунда БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштиради. Ташкилот давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити 2023 йил 22-24 август кунлари Йоханнесбургда ўтказилади. Унда Россияни ташқи ишлар вазири Сергей Лавров тақдим этади. Владимир Путин видеоконференция форматида иштирок этишга қарор қилди. Ўтган ҳафтада Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам Путин бормагани сабабли саммитда онлайн иштирок этишини эълон қилган эди.