Отабек Алихўжаев - тошкентлик кўча мусиқачиси. У 2 йил олдин, 16 ёшида ерости йўлакларида гитара чалишни бошлаган.
Бу вақт ичида Отабек кўча мусиқачилари орасида ўз ўрнини эгаллашга муваффақ бўлди.
У чалишни қандай ўргангани, нима учун чалаётгани ва бошқа мусиқачилар уни қандай қарши олганини Sputnik мухбири билан суҳбатда гапириб берди.