Бухорога Қозоғистондан наслли моллар олиб келинди

Шу ойнинг охирига қадар хориждан яна зотдор мол олиб келиш кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бухоро вилоятининг Қоракўл туманига Қозоғистондан наслли моллар олиб келинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Telegram каналида маълум қилинди.
Таъкидланишича, чорвачилик йўналишидаги “Барҳаёт Муҳаммад Ражаб парранда” фермер хўжалигида 1 200 бош "Симменталь" ва "Голштейн" зотли моллар парвариш қилиняпти.
Фермер хўжалиги томонидан аҳолига ҳам наслли чорва моллари етказиб берилмоқда. 2022 йилда аҳоли хонадонларига 1 500 майда шохли, шунингдек 500 бош наслли қорамол етказиб берилган бўлса, жорий йил бундан ҳам кўпроқ наслли моллар етказиб бериш режалаштирилган.
Ушбу мақсадда кеча мазкур фермер хўжалигига Қозоғистон давлатидан 150 бош зотли қорамоллар олиб келинди. Шу ойнинг охирига қадар хориждан яна шунча миқдорда зотдор мол олиб келиш кўзда тутилган.