Украина дрони Россиянинг "СИГ" танкерига ҳужум қилди

Украина дронлари тунда Қримдаги Керч бўғози ҳудудига ҳужум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Украина дрони Керч бўғозининг жанубий қисмидаги Россиянинг "СИГ" танкерига ҳужум қилди. Бу ҳақда РИА Новостига Новороссийск денгиз қутқарувини мувофиқлаштириш маркази маълум қилди.
Хабарда айтилишича, ҳужум натижасида танкер тешикка эга бўлган, кемани сув босиши хавфи йўқ, экипаж жабрланмаган.
"Ҳеч қандай ўзгариш йўқ, танкер ўз жойида турибди. Экипаж жойида. Тешик сув линияси ҳудудида, двигатель хонаси ҳудудида пайдо бўлган. Ҳозирда сув оқими тўхтаган", дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, сув зонасида ёқилғи тўкилмаган. Шикастланган танкер Керч бўғозининг жанубий қисмида, бўғозга кираверишда жойлашган. У ердан сув чиқарилмоқда, бироқ кема сувда.