16 ёшли Илҳом Асқаров аллақачон бешта йирик ишланмага эга - дронлар, "ақлли уй" лойиҳаси, сунъий йўлдош, симсиз электр узатиш мосламаси ва Россия орбитал станцияси учун ўзининг модули.
Уларнинг айримларини Шавкат Мирзиёевга таништириб ҳам бўлди. У нимани орзу қилади, келажакдаги касби ва янги лойиҳалари, шунингдек, президент билан нималар ҳақида суҳбатлашгани ҳақида Илҳом Sputnik мухбирига берган интервьюсида айтиб берди.