ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси II МДҲ ўйинларида илк олтин медалини қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Беларусда ўтказилаётган II МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси дастлабки медалига эга чиқди.
Оғир атлетикачи Оғабек Нафасов -55 кг вазн тоифасида кечган баҳсда энг юқори натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. У даст кўтаришда 110 кг, силтаб кўтаришда 130, икки кураш ҳисобида эса 240 кг натижа қайд этди.
Ўзбекистонлик спортчилар II МДҲ давлатлари ўйинларида иштирок этишмоқда.
© 2023 II Игры Стран СНГ
Ўзбекистонлик спортчилар аллақачон соҳил волейболи, енгил атлетика, ўқ отиш, юнон-рум кураши, бадиий гимнастика мусобақаларида иштирок этишмоқда.
Ўзбекистонлик спортчилар II МДҲ давлатлари ўйинларида иштирок этишмоқда.
© 2023 II Игры Стран СНГ
Айни пайтда Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми Минск шаҳрига жойлашган. Умумий ҳисобда делегация 22 та спорт турида 300 нафардан зиёд атлет билан иштирок этади.
Ўзбекистонлик спортчилар II МДҲ давлатлари ўйинларида иштирок этишмоқда.
© 2023 II Игры Стран СНГ
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳам II МДҲ давлатлари ўйинлари бўлиб ўтадиган Беларусь Республикасига етиб борди.
Адкҳам Икрамов II МДҲ давлатлари ўйинлари бўлиб ўтадиган Беларусь Республикасига етиб борди.
© Министерство молодежной политики и спорта
Вазир Беларусга ташрифи давомида Россия спорт вазири Олег Матицин, Беларусь Туризм ва спорт вазири Сергей Ковалчук, Тожикистон Бош вазир ўринбосари Матлуба Сатториян ҳамда Озарбайжон, Арманистон давлатлари спорт мутасаддилари билан биргаликда "Хатин" ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, ушбу мажмуага гул қўйишди.
Адкҳам Икрамов II МДҲ давлатлари ўйинлари бўлиб ўтадиган Беларусь Республикасига етиб борди.
© Министерство молодежной политики и спорта
Эслатиб ўтамиз, МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади.
МДҲ ўйинларда 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этиши режалаштирилган.