ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Давлат раҳбари олий даражадаги учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Ппрезидентларининг уч томонлама саммитида иштирок этди. Унда минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди", дейилади хабарда.
Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, президент Тошкентга жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ашхободда Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожкистон президентлари иштирокида уч томонлама саммит бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев, Сердар Бердимухамедов ва Эмомали Раҳмонлар Ашхободда уч томонлама саммитда иштирок этиб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма баёнот имзолади.