Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди — видео

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб, мамлакатлар стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
"Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди", дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Улар минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди. Мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этади.
1 / 2

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

2 / 2

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.