Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили ўзгарди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимига Улуғбек Лапасов тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг БМТдаги домий вакили ўзгарди. Ушбу лавозимда 2017 йилдан буён ишлаб келган Бахтиёр Ибрагимов ўрнига Улуғбек Лапасов тайинланди.

Улуғбек Лапасов шу кунгача Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили сифатида фаолият юритиб келган.
Улугбек Лапасов