Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчилар ОЧда навбатдаги медалларга эга чиқишди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эгалик қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар оғир атлетика бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида навбатдаги медалларга эга чиқишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Оғир атлетика бўйича Ҳиндистонда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида оғир вазндаги спортчиларга ҳам навбат етиб келди.
Ортда қолган кунда супага чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эгалик қилишди.
Ўзбекистонлик спортчилар ОЧда навбатдаги медалларга эга чиқишди
Шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Кумуш медаль: -81 кг, ёшлар: Нигора Сувонова (3 та)
Бронза медаль: -102 кг, ёшлар: Миржаҳон Юсупов (даст кўтариш)
Ўзбекистонлик спортчилар ОЧда навбатдаги медалларга эга чиқишди
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг 1 август куни ўтказилган баҳсларида -64 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Мадинабону Жўраева ва Асалхон Ражабова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишди. Жўраева даст кўтаришда 85 кг, силтаб кўтаришда 105 кг ҳамда иккикурашда 190 кг билан барча дастурда 3-ўрнини эгаллади. Ражабова даст кўтариш машқини 77 кг билан якунлаб, ушбу дастурда бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, 31 июль куни ўтказилган баҳсларида спортчилар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Чемпионатннинг 30 июлдаги баҳсларида эса Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқди.