Абдусатторов туркиялик рақибга имкониятни бой бериб қўйди — Буни FIDE қандай қабул қилди?

Биринчи ўйинда Ваҳап Санал билан дуранг ўйнагач, Абдусатторов иккинчи ўйинда оқ доналар билан мағлуб бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов туркиялик рақибга имкониятни бой бериб қўйди, дея хабар берди FIDE.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури якунланди. Айтилишича, биринчи учрашувда ғалаба қозонган фаворитлар орасида иккинчи ўйинда жуда кўп дуранг қайд этилди.
Биринчи ўйинда Ваҳап Санал билан дуранг ўйнагач, Абдусатторов (2725) иккинчи ўйинда оқ доналар билан мағлуб бўлди.
FIDE ёзишича, куннинг энг катта "сюрпризи" тезкор шахмат бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати ғолиби Нодирбек Абдусатторовнинг нокаутга учрагани бўлди.
"Тезкор шахмат бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати ғолиби Нодирбек Абдусатторов тушунганидек, жаҳон чемпионатида плей-офф форматидаги ўтказиб юборилган ўйинлар ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин", дейилдаи хабарда.
Шундай қилиб, Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги иштирокини якунлади.

Шунингдек, FIDE супергроссмейстер ва озарбайжонлик юлдуз Шаҳрияр Мамедяров сингапурлик рақибига имкониятни бой бериб, кейинги босқичга чиқа олмаганига ҳам ажабланди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда жаҳон кубоги ўтказилмоқда. Кеча мусобақанинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. 30 июль-24 август кунлари давомида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон кубоги умумий соврин жамғармаси 1,8 млн доллар.