Давлатлар олтин сотиб олишни оширди — WGC

Бир неча давлатлар уч ой давом этган сотишдан сўнг, июнь ойида олтин сотиб олишни оширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларига кўра, 2023 йил июнь ойида жаҳон марказий банклари ушбу қимматбаҳо метални уч ой давомида сотиш билан шуғулланганидан сўнг, сўнг олтин сотиб олишга қайтдилар ва захираларини 55 тоннага оширди.
WGC маълумотларига кўра, Туркия июнь ойида олтин сотиб олишга қайтди ва захираларини 11 тоннага оширди. Хитой июнь ойида олтиннинг энг йирик харидорига айланди ва ўз захираларини 21,2 тоннага, Полmша – 14 тоннага, Ўзбекистон – 8 тоннага, Чехия – 3 тоннага, Қатар – 2 тоннага, Ҳиндистон – 1 тоннага оширди.
Шу билан бирга, Қозоғистон ва Cингапур олтин ва валюта захираларини мос равишда 3 ва 1 тоннага камайтириб, олтин сотувчисига айланди.