ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Москвада мигрантларни ноқонуний рўйхатга олиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ ташкил этиш билан шуғулланган 14 кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Мусофир/Мигрант Россия Тергов қўмитасига асосан хабар қилди.
Аввалроқ пойтахтдаги жиноятчилар полиция ҳомийлигида 100 мингга яқин нолегал мигрантни ноқонуний рўйхатга олиб, камида 420 миллион рубл даромад олгани хабар қилинганди.
"Россия Давлат тергов қўмитасининг Москва шаҳрида ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича 14 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди", — дейилган хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, 2018 йилдан 2022 йилгача айбланувчилар Москва ва Москва вилоятида хостеллар ишини ташкил қилишган. Улар ўзлари ва ишончли шахслар номига меҳмонхоналарни рўйхатдан ўтказишган. Ётоқхоналардаги ўринлардан ошириб, чет элликларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишган.