ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик 25 нафар боксчи МДҲ ўйинларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида II МДҲ ўйинлари бошланмоқда. 6-13 кунлари эса ўйинларда бокс бўйича беллашувлар ўтказилади.
Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларда қуйидаги таркибда иштирок этади:
Эркаклар:
1.
-48 кг: Собиржон Тастанов2.
-51 кг: Миралижон Мавлонов3.
-54 кг: Самандар Олимов4.
-57 кг: Шоҳрух Абдумаликов5.
-60 кг: Абдуллоҳ Мадаминов6.
-63,5 кг: Бобурбек Бобожонов7.
-67 кг: Муродбек Бахриддинов8.
-71 кг: Шавкатжон Болтаев9.
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев10.
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев11.
-86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов12.
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев13.
+92 кг: Равшанжон СолиевАёллар:
1.
-48 кг: Гулсевар Ғаниева2.
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова3.
-52 кг: Зилолахон Юсуфова4.
-54 кг: Узукжамол Юнусова5.
-57 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова6.
-60 кг: Одинахон Исмоилова7.
-63 кг: Ситора Баҳодирова8.
-66 кг: Айсанем Саруарова9.
-70 кг: Ойша Тоирова10.
-75 кг: Санобар Бозорбоева11.
-81 кг: Олтиной Сотимбоева12.
+81 кг: Диёрахон АбдуманнобоваМураббийлар: Олим Муҳамедов, Нодир Гуламов, Сирожиддин Наимов, Шерзодбек Аҳмаджонов, Азим Худойкулов, Аҳмадали Қўчқоров, Шаҳзода Умарова. Бекжон Юсупов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўзбекистонлик спортчилар МДҲ давлатларининг II ўйинларида иштирок этиш учун Минск шаҳрига етиб келишди. МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади.
МДҲ ўйинларда 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этиши режалаштирилган.