Барча амалдорлар маҳаллий машиналарда юриши керак — Путин

Россия президенти фикрига кўра, амалдорлар маҳаллий машиналардан фойдаланган тақдирда уларда маҳаллий саноат ва брендларни ривожлантиришга кўпроқ интилиш пайдо бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Россиянинг барча амалдорлари маҳаллий автомобилларда юриши керак, деди Россия президенти Владимир Путин ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари билан учрашувда. РИА Новости хабарига асосан.
Президент вазирлик ва идоралар хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилишни давом эттираётганини ва улардан воз кечишни истамаётганини таъкидлади.
"Мен буни мутлақо истисно қилиш кераклигини айтдим. Мамлакатнинг барча амалдорлари эса маҳаллий автомобилларда юриши керак", - деди давлат раҳбари.
Президент айтишига кўра, "бироз камтарроқ бўлишса, даҳшатли ҳеч нарса бўлмайди".

“Аксинча, бу ҳатто яхши бўлади, бизнинг ажойиб амалдорларимиз, маҳаллий саноат, маҳаллий брендларни ривожлантиришга интилиши керак. Ҳаёт сифатини яхшилаш эса, биринчи навбатда, шунга қаратилган бўлиши керак", - деб қўшимча қилди Путин.

Давлат раҳбари фикрига кўра, импортдан умуман воз кечиш керак эмас, лекин асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қаратилиши керак.
Июль ойи бошида Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин давлат органлари ва бюджет муассасалари учун давлат харидларида маҳаллий автомобиль саноатига эътибор қаратишга чақирди. "Единая Россия" депутати Султон Ҳамзаев ҳам амалдорларни рус автомобилларига ўтказиш ғояси билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, бу, биринчи навбатда, сенаторлар ва Давлат Думаси депутатларига тегишли бўлиши керак.
Бироз олдин Сочида бўлиб ўтган кўргазмада Россия президентига Авто ВАЗ томонидан ишлаб чиқилган узайтирилган "Лада Веста" автомобили ҳам тақдим этилган эди.
Автомобиль Lada Vesta Aura