Америкалик трансгендер Украина мудофаа кучларининг расмий вакили бўлди — ОАВ

Нашрнинг ёзишича, Эштон-Чирилло журналист бўлган, ўтган йили Украина қўшинлари сафига қўшилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Америкалик трансгендер Сара Эштон-Чирилло Украина мудофаа кучларининг расмий вакилларидан бирига айланди, дея хабар берди Украинанинг “Strana.ua” нашри.
“Америкалик трансгендер аёл Украина мудофаа кучларининг спикерларидан бирига айланди”, - деб ёзади нашр.
Нашрнинг ёзишича, Эштон-Чирилло журналист бўлган, ўтган йили Украина қўшинлари сафига қўшилган, ҳудудий мудофаада шифокор бўлган, жароҳат олган.