ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. “Туркманистон” авиакомпанияси 1 августдан бошлаб Ашхобод — Москва йўналиши бўйича парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
“2023 йил 1 августдан бошлаб “Туркманистон авиакомпанияси”нинг Ашхобод – Москва – Ашхобод йўналишидаги барча рейслари вақтинча тўхтатилади”, — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, парвозлар Ашхобод – Қозон – Ашхобод йўналиши бўйлаб амалга оширилади.