ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига бўлиб ўтаётган ташрифи давомида бир неча банк раҳбарларини ишдан бўшатди.
Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, “Агробанк”нинг Андижон ва Фарғона ҳамда “Микрокредитбанк”нинг Тошкент вилоятлари раҳбарларини лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, ўз вақтидан тўланмаган кредитлар миқдори юқори бўлган 15 та туман ва шаҳар банклари раҳбарларини тўлиқ янгилаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.
Бундай чоралар қабул қилинишига сабаб, 3 трилион сўм ўз вақтида қайтарилмаган кредитлар ва 68 миллиард сўм мақсадсиз сарфланган кредитлар дейилмоқда.
Банклар кесимида энг кўп муаммоли кредитлар Халқ банки, “Микрокредитбанк” ва “Агробанк” ҳиссасига тўғри келади. Айниқса, Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ишлар аҳволи қониқарсиз.
Бундан ташқари, ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда 2,5 мингта ҳолатда 68 миллиард сўм кредитлар мақсадсиз сарфлангани аниқланган.
Ушбу мажлисда бироз олдин солиқ идораларининг 30 га яқин раҳбарлари ўз лавозимларидан озод қилингани ҳақида маълум бўлган эди.