ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 26 та шаҳар солиқ идоралари раҳбарларини ишдан бўшатди. Бу ҳақида президентнинг Тошкент вилоятига амалга оширилган ташрифи давомида маълум бўлди.
Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарларини ишдан олишга қарор қилинди, - дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Хабарда айтилишига кўра, бунга сабаб ушбу шаҳар ва туманларда солиқ тушумлари камайиши бўлган. Хусусан, даромад солиғи тўлаётган корхоналар сони 425 мингтани ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 9 фоизга камайган. Хусусан ана шундай корхоналар сони Хоразм ва Қорақалпоғистонда 20 фоизга, Тошкент вилоятида 14 фоиз, Бухоро, Самарқанд ва Наманган вилоятларида 12 фоизга камайган.
Бундан ташқари, мажлисда Андижон ва Сирдарё вилоят солиқ бошлиқлари ҳам "бюджет тушумларини таъминлаш ва тадбиркорлар фаолиятини текширишда йўл қўйган камчиликлари учун" ишдан бўшатилгани эълон қилинди.
Мажлисда таъкидланишига кўра, йил бошидан буён умумий солиқ тушумлари 76,3 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 107,5 фоизга ўсган бўлса-да, бу Республика салоҳиятига қараганда кам.
“Лекин, бу мавжуд салоҳиятимиздан анча кам. Тан олиш керак – кундан-кунга ўсаётган иқтисодиётимизнинг самараси бюджет даромадларида тўлиқ кўринмаяпти. Бу борада тадбиркорларни айблаб бўлмайди. Бунинг учун солиқ идоралари ўз дунёқарашини ўзгартириши керак.
“Лекин, бу мавжуд салоҳиятимиздан анча кам. Тан олиш керак – кундан-кунга ўсаётган иқтисодиётимизнинг самараси бюджет даромадларида тўлиқ кўринмаяпти. Бу борада тадбиркорларни айблаб бўлмайди. Бунинг учун солиқ идоралари ўз дунёқарашини ўзгартириши керак.
Солиқчилар тадбиркорларга пул ундириш нуқтаи-назаридан эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали ўстириб, солиқ базасини кенгайтириш манбаи сифатида қараши зарур”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Бугунги кунда солиқ тушумларининг 60 фоизини Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси электрон тизим орқали жойига чиқмасдан ундираётгани, лекин вилоят ва туман солиқ ходимлари хотиржам бўлиб ўтиргани танқид қилинди.
© Пресс-служба президента Узбекистана