Россияда ҳар бешинчи фуқаро бугунги жамият энг адолатли тузилган деб ҳисоблайди — сўров

Россияликларнинг 37 фоизи ҳукуматнинг бугунги сиёсатини ёқлайди ва у жамиятда ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга кўпроқ ҳисса қўшмоқда деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Умумроссия жамият фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) сўровига кўра, ҳар бешинчи фуқаро бугунги кунда Россия жамияти энг адолатли тузилган деб ҳисоблайди.
Россияликлар фикрига кўра, ижтимоий адолат бу:
36 % — қонун олдида барчанинг тенглиги;
20 % — инсон қадри унинг меҳнати натижасига тенг бўлиши;
19% — ҳамма бир хил яшаши (бойлар ва камбағаллар бўлмаслиги);
8% — ҳар бир кишига ўз қобилиятини ривожлантириш учун имкон бўлиши;
6% — ижтимоий заиф қатламлар кафолатли ҳимояланиши.
8% — бошқа вариантлар;
3% — жавоб беришга қийналганлар.
Россияликлар фикрига кўра, бугунги кунда энг адолатли давлатлар қўйидагилар:
34% — жавоб беришга қийналган;
21% — Россия;
11% — Хитой;
10% — бундай давлат йўқ;
6 % — Беларусь;
5 % — Швеция, Норвегия, 4% — БАА, Германия, 3% — Финляндия, Швейцария;
2% — АҚШ, Япония, Канада, Буюк Британия, Сингапур, Австралия, Франция ва бошқалар.
37% аҳоли ҳукуматнинг бугунги сиёсатини ёқлайди
Россияликларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи (37%) ҳукуматнинг бугунги сиёсати жамиятда ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга кўпроқ ҳисса қўшмоқда деб ҳисоблайди. Шунингдек, 27 % — аксинча фикрда, 26 % — ҳеч қандай таъсир қилмайди деб ҳисоблайди ва 10 % — жавоб беришга қийналган.
Айтиш жоизки, ҳукумат тарафида бўлган респондетларнинг аксарияти 35 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролардир. Қаршилар орасида 18-34 ёшлилар улуши кўпроқ.
ВЦИОМ-Спутник бутунроссия телефон сўрови 2023 йил 8 июлда ўтказилди. Сўровда 18 ва ундан катта ёшдаги 1600 нафар россиялик иштирок этди. Сўров ижтимоий-демографик параметрлар бўйича тенг тақсимланган, хатолик эҳтимоли 2,5% дан ошмайди.