Ўзбекистонда қандай қилиб президент мактаби ўқувчиси бўлиш мумкин — ҳужжатлар, имтиҳонлар

Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида президент мактаби мавжуд. У ерга нечанчи синфдан кириш мумкин, қандай топшириш ва имтиҳонлардан ўтиш керак — Sputnik материалида танишинг.
Sputnik
Президент мактаблари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига киритилган. Улардан ташқари агентлик 9 та ижодий ва 166 та ихтисослаштирилган мактабларни назорат қилади.
Ўзбекистонда 14 та президент мактаби – Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкентда мавжуд. У ерда ўқувчилар бешинчи синфдан бошлаб қабул қилинади ва бепул ўқитилади.
Йиллик квотага кўра, мактабларнинг ҳар бирига 24 киши кириши мумкин. Президент мактабларида ўқиш истагида бўлганлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, мактабда бир ўринга ўртача 75 дан 185 кишигача тўғри келади. Масалан, Тошкентда – 113, Нукусда – 106, Жиззахда – 124, Бухорода – 80, Самарқандда – 186. Жорий йилда 55 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари “5” баҳо (аъло) бўлиши лозим.
Мактаблар ҳужжатларни онлайн тарзда қабул қилади, қабул қилиш муддатлари агентликнинг расмий Telegram-каналида эълон қилинади.
Президент мактабларига ўқишга кириш учун талабгордан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
фотосурат (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
Президент мактабига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади. Дастлаб талабалар 40 та топшириқдан иборат математикадан тест топширадилар. Шу билан бирга, уларни 90 дақиқада бажариш керак.
Президент мактабида ўтаётган имтиҳон жараёни
Математик тест муваффақиятли якунланган тақдирда, иккинчи босқичда бўлажак талабаларнинг маълумотларни таҳлил қилиш ва таққослаш қобилияти текширилади - бунинг учун 16 та вазифани ҳал қилиш керак.
Президент мактабининг имтиҳон топшириқлари
Кейин улар имтиҳон топширишади - математикадан 24 та вазифа ва инглиз тилидан 40 та тест топшириғи. Иккинчи босқичнинг барча топшириқлари учун 150 дақиқа вақт ажратилади.
"Иккинчи босқичда ҳар бир мактаб учун 480 нафар ўқувчидан 24 нафари танлаб олинади. Имтиҳон Cambridge Assessment International Education веб-сайти ва расмий саҳифаларида эълон қилинади”, — дейилади агентлик хабарида.
Президент мактабида ўтаётган имтиҳон жараёни
Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичидан ўта олмаган болалар Агентлик тизимига кирувчи ихтисослаштирилган мактаблардан бирини танлаши мумкин.
Бунда талаба 50% квота ва тўплаган баллари ҳисобга олинган ҳолда имтиҳонсиз қабул қилинади.