Ўзбекистон-Озарбайжон қўмондонлик-штаб ўқуви қандай ўтди – фото

Ўқув давомида чегарани бузиб ўтишга уриниш ва ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши жанг олиб бориш бўйича икки давлат ҳарбийлари ўзаро фикр ва малака алмашилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Қуролли кучлар Моделлаштириш ва симуляция бўйича тадқиқотлар дала-ўқув марказида Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳарбий бўлинмаларининг биргаликдаги "UZAZ—2023" компьютер қўмондонлик-штаб ўқуви ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўқув “Ноқонуний қуролли тузилмаларни чеклаш, кучсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича қўшинлар махсус ҳаракатини ташкиллаштириш ва олиб бориш” мавзусида икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ ўтказилди.
Ўқув давомида чегарани бузиб ўтишга уриниш ва ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши жанг олиб бориш бўйича икки давлат ҳарбийлари ўзаро фикр ва малака алмашилди.
Қуролли тўқнашувларда ҳарбий ҳаракатлар, махсус гуруҳ ва батальоннинг жанговар ҳаракатлари назарий ва амалий жиҳатдан кўриб чиқилди.
Озарбайжон делегацияси Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига ҳам ташриф буюрди.
1 / 3

Ўзбекистон-Озарбайжон қўмондонлик-штаб ўқуви

2 / 3

Ўзбекистон-Озарбайжон қўмондонлик-штаб ўқуви

3 / 3

Ўзбекистон-Озарбайжон қўмондонлик-штаб ўқуви