Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчилар яна совриндорлар қаторидан жой олишди

Осиё чемпионатида Мадинабону Жўраева 3-ўрин, Асалхон Ражабова эса 5-ўриннни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар яна совриндорлар қаторидан жой олишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича қитъа биринчилиги ўтказилмоқда. Унда -64 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Мадинабону Жўраева ва Асалхон Ражабова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар яна совриндорлар қаторидан жой олишди
Ёшлар тоифасида қатнашган Жўраева даст кўтаришда 85 кг, силтаб кўтаришда 105 кг ҳамда иккикурашда 190 кг билан барча дастурда 3-ўрнини эгаллади.
Ўсмир қизлар баҳсида эса Ражабова даст кўтариш машқини 77 кг билан якунлаб, ушбу дастурда бронза медалини қўлга киритди. Спортчи силтаб кўтаришда 90 кг ва икки кураш натижасига кўра 167 кг билан 5-ўриндан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг 31 июль куни ўтказилган баҳсларида спортчилар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Чемпионатннинг 30 июлдаги баҳсларида эса Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқди.